Бош вазир Грузия Парламенти раисини қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия Парламенти раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун,  8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия делегацияси билан ўтказган учрашувда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар, кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида жадал ривожланиб бораётгани, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига эътибор қаратилган.

Бунда Ҳукуматлараро комиссия фаолияти муҳим ўрин тутиши, унинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини иккала томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлган лойиҳалар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур халқ ҳукумати раиси билан учрашув ўтказган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов делегация Шалва Папуашвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг