Бош вазир Абдулла Арипов Шаҳрисабзга борди

Жамият

image

Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Шаҳрисабз шаҳрида 2-Халқаро Мақом фестивали олдидан келган.

“Мақом фестивалига тайёргарлик кўриш уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича келишиб олинди”, дейилади Ахборот хизмати тақдим этган хабарда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 26 февраль куни “II Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишга ҳам имзо чеккан эди.

Ҳужжатга кўра, Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланган Халқаро мақом санъати анжуманини иккинчи марта 2020 йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказиш тўғрисида мутасадди ташкилотларга кўрсатма берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов Шаҳрисабз шаҳри

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг