Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида тизимдаги раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақдаги маълумотни Бош прокуратура Матбуот котиби тасдиқлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири Абдуҳалим Холмаҳматов Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Шуҳрат Узоқов Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори этиб тайинланган. Шуҳрат Узоқов 2016 йил 26 августгача ҳам худди шу лавозимда ишлаган эди. Шу кунгача Шуҳрат Узоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура тайинлов

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг