Бош прокурор бир кунда 125 фуқаронинг арзини тинглади

Жамият 2800
image

Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи биносида Бош прокурор, Олий суд раиси, Ички ишлар вазири, Адлия вазири, Солиқ қўмитаси раиси, Президент маслаҳатчиси ва унинг биринчи ўринбосари ҳамда Тошкент шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан оммавий (сайёр) қабуллар ташкил этилди.

Бош прокуратура тарқатган хабарга кўра, қабуллар давомида Бош прокурор 125 фуқарони қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тинглаган.

Қайд этилишича, мурожаатларнинг 74 таси суд масалалари, 15 таси прокуратура иш юритувига, 10 таси ички ишлар фаолияти, 10 таси мажбурий ижро масаласи, 3 таси банк масаласи, 2 таси иш билан таъминлаш, 2 таси қурилиш ва 9 таси бошқа масалаларга тааллуқлидир.

Қабулда келиб тушган мурожаатлар юзасидан прокуратура идоралари томонидан жиноят ишлари бўйича 4 та суд қарорига нисбатан протест келтирилган, 2 фуқарога нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари ўзгартирилган, 1 нафар уй-жойи бузилган фуқарога компенсация тўлаб берилиши, шунингдек 5 нафар шахснинг ишга жойлаштирилиши таъминланган.

Умуман, оммавий қабул жараёнида 21 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилиб, қолган 104 таси шахсан Бош прокурор назоратига олинган.
 

Фирдавс Бек
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.8
t
×
×