Бош прокуратурага қарши очилган иш бўйича маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг юрак хуружидан вафот этган жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими прокурори Самир Раҳмоновнинг отаси ўғлининг оиласига қонуний нафақа пули тўланмаётгани учун судга даъво киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар судлари Самир Раҳмоновнинг отаси очган даъво бўйича расмий маълумот берди. Унга кўра, даъвогар А.Раҳмонов жорий йилнинг 3 август куни Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига нисбатан фарзанди вафоти муносабати билан иш жойидан нафақа пули ундириш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги қўшимча даъвоси билан мурожаат қилган.

Фуқаролик иши суд мажлисида кўриб чиқилиши 2021 йил 24 август кунига тайинланган. Шу кунги суд мажлисида тарафлар ва уларнинг вакиллари иштирок этиб, ўз важларини келтириб, даъвогар томонидан маънавий зарар ундириш тўғрисида қўшимча даъво талаби келиб тушган. Мазкур қўшимча даъво юзасидан фуқаролик иши доирасида Бош прокуратура томонидан ҳужжатлар тақдим этилиши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда меҳнат ҳуқуқ инспекторини учинчи шахс сифатида жалб этилиши сабабли суд мажлиси 6 сентябрга қолдирилган.

Шу кунги суд мажлисида мутахассис сифатида жалб этилган БТПЖ Яшнобод туман бўлими вакили ва меҳнат ҳуқуқ инспектори келмаганлиги боис суд мажлиси 2021 йил 17 сентябрга қолдирилган.

Суднинг 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар А.Раҳмоновнинг даъвоси ва қўшимча даъво аризаси рад қилинган.

Даъвогар А.Раҳмонов мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, судга апелляция шикояти киритган. Ушбу шикоят Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

505

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг