Бош прокуратура Trailblazer сотиб олганини инкор қилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Давлат харидлари порталининг маълумотига асосан 2020 йил давомида Бош прокуратура “UzAutoMotors” АЖдан 39 та (дастлаб 25 та, кейин 14 та) Lacetti, 1 тадан Equinox ҳамда Тrailblazer автомашиналарини сотиб олгани ҳақида хабар тарқалди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур хабар юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли харажатлар чекловлари киритилишига қадар Бош прокуратура томонидан “UzAutoMotors” АЖдан Lacetti ҳамда Equinox русумли автомашиналари сотиб олинган.

Бироқ, Бош прокуратура Trailblazer русумли автомашина харид қилинганини рад этди.

“Equinox русумли автомашина Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун хужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари (янги штат бирлиги) хизматда фойдаланиши учун харид қилинган. 

Юқорида кўрсатиб ўтилган хизмат автомашиналари бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобидан харид қилинганлиги маълум қилинади”, дейилган хабарда.

Аввалроқ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳам 398 млн сўмга Trailblazer русумли автомобиль сотиб олгани маълум бўлганди. Жамият бу харидини узоқ масофага ҳамда тоғли шароитларда фойдаланиш учун экани билан изоҳлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг