Бош прокуратура масъули Маданий мерос агентлигига директор бўлди

Маданият-санъат

image

Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Баҳодир Ганжиевич Абдикаримов Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди.

Баҳодир Абдикаримов бунга қадар Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Маданий мерос агентлиги директори лавозимида ишлаган Шахриёр Нуруллоев жорий йилнинг 29 май куни лавозимидан озод қилинганди.

Маълумот учун, Маданий мерос агентлиги ўз тизимида моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш, музейлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш каби вазифаларни амалга оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг