Маданий мерос агентлиги директори ишдан олинди
Жамият
−
29 Май 2022
8283Шахриёр Нуруллоев Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори лавозимидан озод қилинди.
Шахриёр Нуруллоев 2021 йилнинг декабрь ойида Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланганди.
У Президент Администрациясида масъул ходим сифатида ҳам фаолият юритган.
Маълумот учун, Маданий мерос агентлиги моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.
LiveБарчаси