Бош прокуратура Чилонзордаги қотиллик бўйича баёнот берди
Жамият
−
09 Июль 2019
5903Пойтахт Тошкентнинг Чилонзор туманида 43 яшар эркак 28 яшар йигитни қасддан ўлдирди. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий ахборот берди.
1976 йилда туғилган Ю.М. ва 1991 йилда туғилган А.Г. жорий йилнинг 7 июль куни Чилонзор тумани, 8-мавзеда жойлашган хонадонларнинг бирига меҳмонга бориб, спиртли ичимликлар истеъмол қилишган.
8 июль куни соат 06:00 ларда ўрталарида келиб чиққан жанжал натижасида Ю.М. фуқаро А.Г.нинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ю.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ю.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.
LiveБарчаси