Бош мавзуси коррупция бўлган мультсериал ишланади

Жамият

image

Ўзбекистонда бош мавзуси коррупция бўлган “Дино ва Завр” мультсериали ишланади. Буюртмачи “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бўлиб, анимацион сериал “Futurist MG” студияси томонидан тайёрланади.

Ушбу мультфильмда “коррупция” бош мавзу қилиб олинган бўлиб, воқеалар ривожи кекса бобонинг тилидан ҳикоя қилинади. Асосий қаҳрамонлар эса динозаврлар оиласига мансуб Дино ва Завр исмли персонажлар. Қаҳрамонлардан бири Дино анимацион сериал давомида порахўр ролида гавдаланади. “Дино ва Завр” мультсериалининг ҳар бир қисми кичик томошабин учун ибрат бўла оладиган якун билан тугалланади.

Мультсериал 10 қисмдан иборат бўлиб, 3-10 ёшли болалар аудиториясига мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция мультсериал

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг