Боррель кутилмаганда Одессага борди
Олам
−
30 Сентябрь 2023
6480Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар хизмати раҳбари Жосеп Боррель Украинанинг Одесса шаҳрига эълон қилинмаган ташриф билан борди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.
X (собиқ Twitter)и жтимоий тармоғидаги расмий саҳифада эълон қилинган видеода Боррель шаҳардаги Спасо-Преображенский собори фонида баёнот берганини кўриш мумкин. Видео остида қолдирилган изоҳда Одесса ажойиб тарихий шаҳар экани ва Европа Иттифоқи у ерда ҳарбий ҳаракатлар туфайли вайрон бўлган объектларни тиклашни қўллаб-қувватлаши ёзилган.
Собор фонида гапирган Европа дипломатияси раҳбари бугун, 30 сентябрь куни Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсоннинг Россия томонидан ноқонуний аннексия қилинганига роппа-роса бир йил тўлганини айтган. Боррелнинг қўшимча қилишича, унинг Одессага ташрифи Европа Иттифоқининг Украинани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини яна бир бор намойиш этишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июль куни UNESCO Жаҳон мероси объектлари, жумладан Спасо-Преображенский собори (Одессадаги биринчи православ черкови, 1794 йилда қурилган) жанглар оқибатида зарар кўрганини эълон қилди. Россия Мудофаа вазирлиги эса Спасо-Преображенский черковининг йўқ қилинишига Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетасининг қулаши сабаб бўлганини даъво қилди.
LiveБарчаси