Борис Жонсон Эссекс графлигидаги фожиага муносабат билдирди
Олам
−
23 Октябрь 2019
3747Аввалроқ, Буюк Британия полицияси Эссекс графлигининг Грейс шаҳридаги саноат зонасида юк машинаси тиркамасидан 39 кишининг жасадини топгани ҳақида хабар берган эдик.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон мамлакатнинг Эссекс графлигидаги воқеадан ҳайратда қолганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Жонсон 40 га яқин муҳожирларнинг жасади топилган ва қурбонларнинг қариндошларига таъзия билдирмоқда. Эссекс округ полицияси бугун, 23 октябрь куни эрталаб Болгариядан келаётган юк машинасида 39 кишининг жасадини топди.
Ҳодиса муносабати билан 25 ёшли Шимолий Ирландия фуқароси ушланди.
"Эссексдаги ушбу фожиали воқеадан жуда ҳайратда қолдим. Мен Ички ишлар вазирлигидан мунтазам равишда маълумот олиб тураман ва нима бўлганини аниқлаб олиш учун Эссекс полицияси билан яқин ҳамкорлик қиламан. Ҳаёлим барча ўлганлар ва уларнинг яқинлари билан боғланган", деб ёзди Жонсон ўзининг Twitter`даги саҳифасида.
LiveБарчаси