Борис Жонсон Brexit тўғрисидаги қонунни имзолади

Олам

image

Кеча, 24 январь куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.

Мазкур қонунга кўра, Буюк Британия жорий йилнинг 31 январидан ЕИ аъзоси бўлишни тўхтатади.

“Бугун мен 31 Британия халқининг демократик мандати ҳурматига 31 январда ЕИдан чиқиш учун Буюк “Британиянинг чиқиши тўғрисида”ги келишувни имзоладим”, деган Бош вазир.

Жонсон имзоси мамлакати тарихида янги саҳифадан дарак беришини қўшимча қилган.

Аввалроқ, Британия қироличаси Елизавета II Brexit ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, 24 январда Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Брюсселда келишувни имзолаган.

Маълумот учун, ҳужжат Европа парламентида 29 январда ратификация қилиниши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Brexit Борис Жонсон

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг