ОАВ: Елизавета II Европа Иттифоқидан чиқиш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади

World

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II мамлакат бош вазири Борис Жонсон томонидан тайёрланган Brexit тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Жамоатчилик палатаси аъзоси Найжела Эванс “Sky News”га маълум қилган. 

Нашр маълумотларига кўра, Жонсоннинг Brexit бўйича битими Британиянинг расмий қонунига айланди. Ҳужжат қиролича томонидан 23 январь, пайшанба куни имзоланди.

Таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаси имзолангани ҳали расмий эълон қилинмади. 

Агар бу маълумот расман тасдиқланса, унда Буюк Британия 31 январь куни Европа Иттифоқидан чиқиб кетади.


Rate Count

77

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends