Борис Ельциннинг рафиқаси шошилинч шифохонага ётқизилди

Олам

image

Бугун, 12 декабрь куни Россия Федерациясининг биринчи президенти Борис Ельциннинг рафиқаси Наина Ельцина зудлик билан Москвадаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда "Mash" хабар берди. 

Қайд этилишича, 91 ёшли Наина Иосифовна тўсатдан касал бўлиб қолган. Аёлнинг аҳволи эса оғирлашгани айтилмоқда. Маслаҳатлашувлардан сўнг, у шифокорлар назорати остида қолдирилган.

Маълумот учун, Наина Ельцина 1932 йилда Россиянинг Оренбург вилоятида туғилган. У 1956 йилда Борис Ельцин билан турмуш қурган бўлиб, уларнинг Елена ва Татьяна исмли икки қизи бор.

Ельцина ҳеч қачон эрининг сиёсий ишларига аралашмаган, фақатгина 1996 йилги сайлов кампаниясида сайловчилар билан учрашиб, оммавий ахборот воситаларига интервью берганди. Шу воқеадан сўнг у 2007 йилнинг апрель ойида яна бир бор Ельциннинг дафн маросимида омма олдида чиқиш қилган. 

Россия Президенти Владимир Путин Наина Ельцинани “Муқаддас Екатерина” ордени билан мукофотлаган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Борис Ельцин Наина Ельцина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг