“Бориб дарахтга ўзингизни боғланг” – журналист партия вакилини “тузлади”

Жамият

Бугун, 16 декабрь куни “Демократик дебат”нинг навбатдаги сонида журналист Экология партияси вакилига ўзларини дарахтга боғлашни таклиф қилди.

Журналист Малоҳат Йўлдошева Ўзбекистонда Президент қарори билан дарахтларни кесишга мораторий жорий қилинганини айтиб, яшилликни асраш учун Экопартияга ўзини дарахтга боғлашни таклиф қилди.

“Бутундунё ривожланган давлатлари тажрибасида агар бирорта дарахт кесиладиган бўлса, “Яшиллар” партияси вакиллари ўша кесиладиган дарахтга ўзини боғлаб олиб, “мени ҳам қўшиб кес”, дейди.

Экопартияни ташкил топганига 11 ой бўлди. Сайлов кампанияси эълон қилинганига 85 кун бўлди. 5 кун вақтинглар қолди. Шунча пайтдан бери кўплаб дарахт кесиляпти. Лекин бирорта партия вакили чиқиб, шу кесиладиган дарахт учун мен туриб бераман деганини кўрсатмади.

Мен бугун Экологик партияга ҳамманинг олдида мана шу арқонни бераман. Мана шу арқон билан республикада кесилаётган ҳар бир дарахтга Экология партияси аъзоси ўзини боғласин”, деб Экопартияга таклиф билдирди журналист.

Бугунги кунда 350 минг аъзоси бор Эколгия партияси вакили Камол Жуманиёзов Ўзбекистондаги вазият ўзини дарахтга боғлашгача етиб борганини тан олди. 

“Тан олиш керак, ҳақиқатда боғлайдиган вазият. Керак бўлса, 350 минг нафар эмас, 33 миллион одам боғлайдиган вазият. Бугун табиатга ҳеч ким бефарқмас. Бунга кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етади”, дейди Жуманиёзов.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Ўзбекистон Президентининг қарори билан дарахтларни кесишга 2 ой муддатга мораторий белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт Экологик партия дебат

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг