Болтиқбўйи давлатлари Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакети бўйича таклифлар тайёрлади

Олам

image

Болтиқбўйи мамлакатлари Европа комиссиясига Россияга қарши санкцияларнинг саккизинчи пакети бўйича аниқ таклифлар тайёрлади, улар энергетика, савдо ва SWIFT тизимига тегишли. Бу ҳақда Эстония Ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу бугун, 29 август куни чоп этилган Die Welt нашрига берган интервьюсида маълум қилди. 

“Биз, ҳеч бўлмаганда, унинг (саккизинчи санкциялар пакети – таҳр.) имкон қадар тезроқ қабул қилинишини истаймиз. Биз бу масала бўйича комиссияга аниқ таклифларни киритганмиз. Гап энергетика, савдо, SWIFT тизимидаги кейинги чекловлар, шунингдек, санкциялар рўйхатига яна ҳам кўпроқ одамлар ва ташкилотларни қўшиш ҳақида бормоқда”, дейди дипломат. 

Рейнсалунинг сўзларига кўра, аввалроқ қабул қилинган санкциялар “ишлаяпти, аммо бу етарли эмас”. Шу билан бирга, Эстония ТИВ раҳбари чекловлар европаликларга ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.  

“Бу қисман қисқа муддатда тўғри, лекин узоқ муддатда эмас. Агар биз ҳозир озгина зарар кўришга тайёр бўлмасак, келажакда иқтисодиётимиз янада кўпроқ зарар кўради. Бунга чидаш ва ҳатто қаттиқроқ санкцияларни жорий қилиш керак”, дейди вазир. 

У, шунингдек, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмини оширишни қўллаб-қувватлаб, аҳоли жон бошига Эстония қурол-яроғ билан энг кўп ёрдам беришини таъкидлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг