Болдуин устидан суд жараёни бошланди. У одам ўлдиришда айбланмоқда
Олам
−
11 Июль
5489Санта-Феда актёр Алек Болдуин устидан суд жараёни бошланди. У 2021 йил кузида “Руст” фильми суратга олиш майдончасида кинематограф Галина Хатчинсни ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
42 ёшли украиналик ижодкор саҳналардан бирининг репетицияси вақтида револьвердан отилган ўқдан ҳалок бўлди. Фильм сюжетига кўра, Болдуин ундан фойдаланган. Қурол бланкалар ўрнига ўқ-дорилар билан тўлдирилган бўлиб чиқди.
Болдуин айбини тан олмади. У ўқ отишдан олдин револьвернинг тепкисини босмаганини даъво қилади.
Прокурорларнинг таъкидлашича, актёр кичик бюджет ва тажрибасиз актёрлар таркибига эга фильм суратга олиш вақтида хавфсизлик чораларини қўпол равишда эътиборсиз қолдирган.
Болдуиннинг адвокати Алекс Спиронинг айтишича, хавфсизлик учун масъул экипаж аъзолари ўз вазифаларини бажара олмадилар.
Суд жараёнида асосий масала Болдуиннинг қўлидаги револьвер ўқ отганда тепкини босмагани ҳақидаги баёноти бўлади.
Судда бир қанча гувоҳлар кўрсатма бериши кутилмоқда. Шунингдек, ҳакамлар ҳайъатига тўпламдаги аудио ва видео ёзувлар, шу жумладан Галина Хатчинс ўлдирилган куни тайёрланган ёзувлар ҳам намойиш этилади.
Агар айби исботланса, Болдуин 18 ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Маълумот учун, фильмнинг пиротехниги Ханна Гутиеррез-Рид йил бошида одам ўлдиришда айбдор деб топилиб, 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
LiveБарчаси