Болаларни эмламасликнинг хавфли оқибатлари айтилди

Саломатлик

image

Болаларни вакцинация қилинмаса, келажакда онкология, бепуштлик ва ўлимга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Ирина Добрецова URA.RU порталига берган интервюсида айтди.

Мисол тариқасида мутахассис менингококк инфекциясини келтирди. Тегишли эмлаш амалга оширилмаган бўлса, инфекцияланганида, юқори ҳарорат ва тошма пайдо бўлади ва болани шифохонага олиб боришга вақт бўлмайди ва у ўлади.

Шифокор, шунингдек, мия пардаларига зарар етказиши мумкин бўлган сувчечакни ҳам эслатган.

“Фарзандингиз ҳали тушунмаганда уни ҳимоя қилмаслик жиноятдир”, дея хулоса қилди Добрецова.

Болаларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг самарали ва баъзан ягона усули бу эмлашдир. Бу болалар ва ўсмирларни кўплаб касалликлардан, жиддий асоратлардан ва ҳатто ўлимдан қутқаради. Вакцинанинг танага киритилиши туфайли болада иммунитет пайдо бўлади. Патоген билан учрашганда, болалар касал бўлиб қолмайди ёки енгил аломатлар билан халос бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг