Болалар ва Меҳрибонлик уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилди
Жамият
−
11 Январь
39312024 йил 1 январдан бошлаб Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги” фармонида келтирилган.
Шу пайтга қадар Болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳрибонлик уйлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ҳамда оилавий болалар уйлари эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган.
“Ушбу муассасаларни агентлик тизимига ўтказишдан асосий мақсад, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўналишида ягона давлат сиёсати ва бошқарув тизимини яратишдир”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь