Болалар Омбудсмани Хоразмдаги жинсий зўравонликни ўрганяпти

3-саҳифа

image

Болалар Омбудсмани Хоразм вилоятидаги оилавий меҳрибонлик уйидаги жинсий зўравонликка учраган вояга етмаганлар ҳолатини ўрганмоқда. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Болалар Омбудсмани Алия Юнусова болаларга нисбатан қўлланадиган ҳар қандай жинсий жиноятларга оғир жазо турларини қўллаш керак деган позицияда.

"Бола ҳуқуқлари бўйича  вакил ҳолатни  назоратига олди ва ишга оид барча ҳужжатларни ўрганмоқда", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Хоразмдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари (3 нафар қиз) 10 ой давомида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ва Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи томонидан зўрлаб келинган. Уларга нисбатан 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Кейинчалик Адлия вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, ходимнинг  ишдан олингани, эндиликда вазирликка алоқаси йўқ эканини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

жинсий зўравонлик Болалар Омбудсмани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг