Болага маиший зўравонлик қилганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда
Жамият
−
16 Июль
3035Бугун, 16 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида оилавий (маиший) зўравонликлардан ҳимоялаш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, амалдаги нормада эр-хотин ёки оилада бирга яшовчи бошқа шахсларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлса-да, бу ҳаракатларни болага нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган.
Шу туфайли, қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг оилавий (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126-1-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилмоқда.
Бундан ташқари, Жиноят-процессуал кодексининг 583-моддаси “Оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киришидан олдин берилиши мумкин” мазмунидаги иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда ҳам қабул қилинган.
LiveБарчаси