Боксчи Мўйдинхўжаев жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев Жаҳон чемпионига айланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Шахзод Шукуров маълум қилди.

Бугун, 13 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал жангида Асадхўжа Мўйдинхўжаев 67 кг вазнда қозоғистонлик боксчи Дулат Бекбауовга қарши рингга кўтарилди. Асадхўжа 5:0 ҳисобида қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба қозонди.

Маълумот учун, мусобақада олтин медални қўлга киритган спортчилар 200 минг АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиблари эса 100 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made