Бокс. Ўзбекистон ёшлари ЖЧни муваффақиятли бошлашди
Спорт
−
16 Ноябрь 2022
3369Кеча, 15 ноябрь куни Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари старт олди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 20 нафар спортчи билн иштирок этмоқда. Турнирнинг илк кунида 5 нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди.
-48 кгда Миралижон Мавлонов Қирғизистон вакили Бекзод Эргешовни мутлақ устунлик билан мағлуб этди. -54 кгда Хўжаназар Нортожиев италиялик Стефано Гуглиелминони илк раунддаёқ таслим қилди. -67 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев қирғиз боксчиси Алманбет Шаурбек Уулудан устун келди. -75 кгда Тўрабек Хабибуллаев Чехия вакили Даниэль Флориан ўртасидаги жангда техник нокаут эвазига Ўзбекистон спортчиси ғалаба қозонди. -63 кг вазнда Шавкатжон Болтаев эса мусобақадаги иштирокини эрта якунлайдиган бўлди. У бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпиони ҳиндистонлик Ваншажга қарши жанг ўтказиб, имкониятни бой берди.
Маълумот учун, бокс бўйича ёшлар мундиали жанглари 26 ноябрга қадар давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь