Бокс. Ўзбекистон қитъа чемпионатида яна иккита йўқотишга учради
Спорт
−
08 Ноябрь 2022
8342Иорданиянинг Амман шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар Ўзбекистон вакили 7 ноябрь куни ўз жангини ўтказди.
75 кг вазнда Саиджамшид Жафаров тожикистонлик Абдумалик Болтаевдан устун келди. Одилжон Аслонов (-80 кг) чорак финалда ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Бироқ,-86 кгда рингга тушган Шоҳжаҳон Абдуллаев мезбонлар вакили Адилҳиндави Одаига имкониятни бой бериб қўйди. 92 кг вазн тоифасида Мадияр Саидраҳимов асли ўзбекистонлик бўлган Камбоджа вакили Абдулла Ражабовга ҳеч қандай имконият қолдирмади- 5:0. Шунингдек, +92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов қувайтлик Али Алқрибга қарши рингга кўтарилиб, катта устунлик билан ғалаба қозонди.
Кечаги баҳсларда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакили Азиза Якубова ҳам ўз жангини ўтказиб, вьетнамлик Нгуен Ти Тамга имкониятни бой берди.
Шундай қилиб, яна 4 нафар Ўзбекистон вакили Осиё чемпионатининг ярим финали йўлланмасини қўлга киритган бўлса, 2 нафар боксчи чорак финалда ўз юришини тўхтатди.
LiveБарчаси