Бокс: Элнур Абдураимов Олимпиада чорак финалига чиқди

Спорт 1940
image

-63 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Элнур Абдураимов чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.

У тожикистонлик тажрибали боксчи Баҳодур Усмоновга қарши баҳс олиб борди ва муросасиз ўтган жанг якунида Эднур 5:0 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалга йўл олди.
Абдураимовга чорак финалда арманистонлик Ованес Бачков рақиблик қилади.

Элнур Абдураимов илк босқичдамўғулистонлик Чинзориг Баатарсухни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров ҳам чорак финалга йўл олган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
t
×