Бокс бўйича ЖЧ: Токио Олимпиадаси чемпиони мусобақани тарк этди

Спорт 3904
image

Бугун, 27 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари старт олди.

Дунё биринчилигида 71 кг вазн тоифасида иштирок этган кубалик Рониэль Иглесиас илк жангида Иордания вакили Зеяд Ишашга қарши рингга кўтарилиб, кутилмаганда мағлубиятга учради. Таъкидлаш жоиз, Иглесиас Токио Олимпиадаси чемпиони ва Шаҳрам Ғиёсовнинг ашаддий рақиби ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Зеяд Ишаш 2017 йилги ЖЧда Шаҳрам Ғиёсовга енгилган. 2020 йилда Иорданияда ўтган лицензион турнирнинг ярим финалида Бобоусмон Ботуровни мағлубиятга учратган.

Маълумот учун, кеча, 26 октябрь куни 51 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳасанбой Дўсматов илк жангда қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши рингга кўтарилиб, мағлубиятга учради.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 127
Рейтинг: 2.9
t
×