Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Спорт

image

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан 2024 йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Қозоғистонда ўтказилади. Бу ҳақда ташкилот ўз расмий сайтида хабар берди.

Қайд этилишича, дунё биринчилиги Остона шаҳридаги “Барис Арена”да бўлиб ўтади. 

“Бокс томондан катта куч ва салоҳиятга эга Қозоғистондек давлат IBA ташкилотининг энг катта турнирларидан бирига мезбонлик қилишидан хурсандман. Остонада 2016 йилда Жаҳон чемпионати муваффақиятли тарзда ўтказилган эди. Сабрсизлик билан навбатдаги Жаҳон чемпионатини кутяпман”, дейди IBA президенти Умар Кремлев. 

Аёллар ўртасидаги сўнгги Жаҳон чемпионатига Ҳиндистон давлати мезбонлик қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунланди. Турнир якунларига кўра, Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Бокс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг