Ўзбекистон бокс терма жамоасининг ЖЧдаги иштироки якунланди
Спорт
−
14 Май 2023
17765Бугун, 14 май куни икки ҳафта давомида Тошкент шаҳрида ўтказилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.
14 май дастурида 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
-54 кг вазнида Ойбек Жўраев қозоғистонлик Маҳмуд Собирхонга, -71 кг вазн тоифасида эса Саиджамшид Жафаров яна бир Қозоғистон вакили Асланбек Шимбергеновга имкониятни бой бериб, мусобақанинг кумуш медали соҳибига айланди.
-57 кг вазнда Абдумалик Халоков кубалик Саидел Хортани, -63,5 кг да эса Руслан Абдуллаев мўгулистонлик Чинзориг Батарсухни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди ва олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон боксчилари турнирда умумий ҳисобда 5 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 2 та бронза медалига эга чиқиб, Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси