Бокс. Бугун Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди
Спорт
−
04 Ноябрь 2022
6867Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг ортда қолган уч куни давомида олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказди.
Мусобақанинг 4-кунги баҳсларида беш нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилади. Хусусан, бугун, 4 ноябрь куни Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам турнирдаги илк жангини ўтказади. Кечки дастурда Дўсматов таиландлик Панмот Титисанга қарши рингга чиқади.
Ўзбекистонлик боксчиларнинг бугунги жанглари рўйхати:
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Бямба-Ердене Отгонбаатар (Мўғулистон) (16:50 дан сўнг);
-48 кг: Асилбек Жалилов - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (20:10 дан сўнг);
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Панмот Титисан (Таиланд) (21:10 дан сўнг);
-57 кг: Абдумалик Халаков - Жасим Муҳаммед (Ироқ) (22:20 дан сўнг);
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Баскон Паул (Филиппин) (23:50 дан сўнг).
Маълумот учун, турнир ғолиб ва совриндорлари IBF рейтинги учун муҳим очколарга эга бўлишади.
LiveБарчаси