Бокс афсонаси Жорж Форман 76 ёшида вафот этди
Спорт
−
22 Март
3117Бокс тарихидаги энг катта номлардан бири, Олимпиада-1968 чемпиони, профбокс рекордчиси Жорж Форман кеча, 21 март куни ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Форманнинг оила аъзолари хабар берди.
“Қалбимиз чилпарчин бўлди. Чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, энди орамизда катта Жорж Эдвард Форман йўқ. У 2025 йилнинг 21 март куни бу дунёни ўз яқинлари ёнида тарк этди. Жорж севимли умр йўлдош, ота, бобо, оддийликни яхши кўрадиган шунчаки катта номдаги инсон эди”, дейилади Форманлар оиласи баёнотида.
Маълумот ўрнида, Жорж Форман 1968 йил Мехикода ўтган Олимпиада чемпиони ҳисобланади. У 1973 йилда профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. Ўшанда у яна бир афсона Жо Фрэйзерни иккинчи раундда нокаутга учратган. 1974 йил Зоир, ҳозирги Конго Демократик Республикасида ўтказилган ва “Rumble in the Jungle” тўқнашуви сифатида тарихга муҳрланган аср жангида афсонавий Муҳаммад Алига имкониятини бой бериб, бокс билан хайрлашган.