Богдан Гуськовнинг UFCʼдаги дебют жанги илк раунддаёқ якунланди (видео)

Спорт

image

Кеча, 2 сентябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида навбатдаги UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик MMA жангчиси Богдан Гуськов ҳам UFC ташкилотидаги дебют жангини ўтказди.

Гуськов промоушендаги илк жангида швейцариялик Волкан Ўздемирга қарши октагонга кўтарилди.

5 дақиқадан 3 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди. Ўзбекистон вакилига қараганда анча тажрибали бўлган Волкан Ўздемир пайт пойлади ва ҳужум ташкил этди. 

Гуськов кетма-кет зарбалардан мувозанатни йўқотгач партерда сабмишенга тушиб қолди. Афсуски, шу тариқа 30 ёшли ўзбекистонлик жангчи илк раунддаёқ бўғиш усули билан имкониятни бой бериб қўйди. 

Маълумот учун, Волкан Ўздемир ушбу жанггача ярим оғир вазн тоифасининг 9-ўрнини эгаллаб турганди.

Айтиш жоиз, Гуськовнинг UFC билан амалдаги шартномасида яна 3 та жанги бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Богдан Гусков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made