Боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан бўшатилди

Жамият

image
Хоразмдаги боғча тарбиячисининг болаларни ургани билан боғлиқ видео тарқалди north_east

Хоразмдаги боғча тарбиячисининг болаларни ургани билан боғлиқ видео тарқалди

Аввалроқ, Урганчдаги болалар боғчасида тарбиячи болаларни ургани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди. 

Урганч туман прокуратураси томонидан ижтимоий тармоқда тарқалган видеодвги ҳолатлар юзасидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида тарбиячи Севара Султонова ўз тушунтириш хатида жорий йилнинг 17 октябрь куни 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудири Л.Қадирова билан ўртасида келишмовчилик келиб чиққанлигини, ўз гуруҳига борганида тарбияланувчилар бир-бирлари билан жанжаллашаётганлигини кўриб жаҳл билан уларни калтаклаганини, бироқ уларга оғир шикаст етказмаганлигини баён қилган.

Ушбу ҳолат бугун, 25 октябрь куни Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлими ҳодимлари, шунингдек тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган.
Муҳокама натижасига кўра, 2-сонли мактабгача таълим муассасаси мудирининг 25 октябрдаги №113-сонли буйруғи билан муассасада тайёрлов гуруҳи тарбиячи лавозимида ишлаб келаётган Севара Султонова ўз вазифасидан озод этилди.
  
Шунингдек, тарбиячи Севара Султонова ҳатти-харакатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиб, қонуний қарор қабул қилиниши учун тўпланган ҳужжатлар туман ИИБга юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Урганч

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг