Хоразмдаги боғча тарбиячисининг болаларни ургани билан боғлиқ видео тарқалди
Жамият
−
25 Октябрь 2019 9128 1 дақиқа
Кеча, 24 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Урганч туманидаги 2-мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи С.С. томонидан ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳ тарбияланувчиларига нисбатан куч ишлатаётгани юзасидан видео тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Хоразм вилояти мактабгача таълим бошқармасининг Урганч тумани бўлими дастлабки ўрганиш ишлари бошлангани ҳақида маълум қилди.
Барча зарур чораларни қўриш мақсадида ҳамда ушбу ҳолат юзасидан МТТдаги болаларга нисбатан қўлланилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига қонуний чора кўриш, мавжуд маълумотларни тақдим қилиш учун шу МТТдаги видеокузатув камераси хотираси сақланган хона муҳрланди.
Бугун, 25 октябрь куни соат 16:00 да Урганч туманидаги 2-МТТда тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари ҳамда ушбу МТТ кузатув кенгаши аъзолари учун умумий йиғилиш чақирилиши белгиланди.
Шунингдек, болаларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракат олиб борган ва куч ишлатган Урганч туманидаги 2-МТТ тарбиячиси (видеотасвирдаги) С.С.га нисбатан қонуний чора кўриш бўйича ариза билан Хоразм вилояти прокуратураси ва Урганч тумани прокуратурасига мурожаат қилиниши билдирилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь