Бодикамерасиз хизмат ўтаган ЙПХ ходимига чора кўрилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда “бодикамера”си ишламаётган ЙПХ ходими акс этган видео тарқалганди. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Текширув хулосасига кўра, ходим томонидан хизмат давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талаблари бузилгани аниқланган.

 Шу сабабли, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Акбаров ва унинг бевосита раҳбарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Бодикамера

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг