Бобур Абдухолиқов ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам тақдирланди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Ёшлар куни муносабати билан фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фармон билан “Келажак бунёдкори” билан тақдирланганлар орасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Бобур Абдухолиқов ҳамда шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам бор.

“Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланганлар рўйхати:

  • Нодира Абдиназар қизи Абдуғаниева – Қорақалпоқ давлат университетининг 1-босқич магистранти (Қорақалпоғистон Республикаси);
  • Жамшидбек Рашид ўғли Исмоилов – Тўрткўл туманидаги “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси (Қорақалпоғистон Республикаси);
  • Райёна Нодирбек қизи Иброҳимова – Андижон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Андижон вилояти);
  • Жамшидбек Жасурбек ўғли Режавалиев – Андижон шаҳридаги МЧЖ директори (Андижон вилояти);
  • Руҳшона Шуҳрат қизи Деҳқонова – Бухоро давлат педагогика институтининг 1-босқич талабаси (Бухоро вилояти);
  • Парвиз Абдураҳимович Тўқсонов – Бухоро шаҳридаги ўқув марказининг SAT имтиҳони бўйича тайёрловчи-мутахассиси (Бухоро вилояти);
  • Фарзона Алишер қизи Одилова – Жиззах шаҳри ёшлар ишлари бўлими бошлиғи (Жиззах вилояти);
  • Акбар Икром ўғли Турдибоев – Дўстлик туманидаги МЧЖ таъсисчиси (Жиззах вилояти);
  • Абдикаримбек Абдихалил ўғли Жалилов – МЧЖнинг лойиҳалар офиси гуруҳи мутахассиси (Қашқадарё вилояти);
  • Ходиева Ситора Шохаббос қизи – Қарши давлат техника университетининг таянч докторанти (Қашқадарё вилояти);
  • Аброр Бурхонович Аслонов – “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг аммиак ишлаб чиқариш цехи смена катта устаси (Навоий вилояти)
  • Алина Хуршидовна Максютова – Навоий шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Навоий вилояти);
  • Ниҳолахон Фозилжон қизи Аҳмадалиева – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро молия кафедраси катта ўқитувчиси (Наманган вилояти);
  • Заҳириддин Сайфиддин ўғли Мамадалиев – Наманган шаҳридаги МЧЖ раҳбари (Наманган вилояти);
  • Шоҳрух Одил ўғли Қудратов – Самарқанд шаҳридаги МЧЖ директори (Самарқанд вилояти);
  • Маҳбуба Хидирбой қизи Салимова – Самарқанд давлат университетининг 1-босқич магистранти (Самарқанд вилояти);
  • Алишер Самандар ўғли Абдуалимов – Сирдарё туманидаги МЧЖ раҳбари (Сирдарё вилояти);
  • Зиёда Олимжон қизи Жўрабоева – Гулистон туманидаги фермер хўжалиги механизатори (Сирдарё вилояти);
  • Шаҳзод Бахтиёр ўғли Исматов – Термиз шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси (Сурхондарё вилояти);
  • Ситорахон Абдуқаҳҳор қизи Ҳакимжонова – Сариосиё туманидаги МЧЖ раҳбари (Сурхондарё вилояти);
  • Қаҳрамон Ўктам ўғли Маматқулов – Бекобод шаҳридаги МЧЖ раҳбари (Тошкент вилояти);
  • Содиқова Феруза Равшанбек қизи – Тошкент вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг таэквондо бўйича мураббийси;
  • Саидаҳмадхон Саидаҳрорхон ўғли Маҳмудов – Марғилон шаҳридаги хусусий корхона раҳбари (Фарғона вилояти);
  • Сабина Шерзод қизи Набиева – Америка Қўшма Штатларининг Аризона университети 3-босқич талабаси (Фарғона вилояти);
  • Мафтуна Омонжон қизи Очилова – Урганч шаҳридаги “Нурли ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси (Хоразм вилояти);
  • Дилшодбек Улуғбекович Юсупов – Урганч шаҳридаги МЧЖ директори (Хоразм вилояти);
  • Шоҳсанам Озодбой қизи Қурёзова – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2-босқич талабаси (Тошкент шаҳри);
  • Шерзод Ёкубжонович Халиқов – Яшнобод туманидаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси (Тошкент шаҳри);
  • Бобур Алишер ўғли Абдухолиқов – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
  • Гуласал Тошқул қизи Бўтаева – Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг 2-босқич талабаси
  • Орзугул Умаровна Ғойибова – “Ибрат фарзандлари” нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти, “TOP-100 Uni” лойиҳаси раҳбари
  • Азиза Илҳом қизи Исроилова – “EPAM Systems” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумот таҳлилчиси, дастурчи
  • Асрор Авазович Қамбаров – “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг Парвоз хизмати департаменти “А-320” ҳаво кемаси учувчиси
  • Сардорбек Нуроли ўғли Мухторов – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Ўзбекистон” локомотив депоси “Afrosiyob” юқори тезюрар электропоезди машинисти
  • Наримон Русланович Сабиров – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг эндоскопия бўлими шифокор-эндоскописти
  • Фотима Дилшод қизи Соипова – Велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси
  • Гулруҳбегим Алишер қизи Тоҳиржонова – Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси

Мақола муаллифи

Теглар

Гулруҳбегим Тоҳиржонова Бобур Абдухолиқов Келажак бунёдкори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг