Бобоусмон Батуров Олимпиадани тарк этди. Уч нафар ўзбекистонлик боксчи қолди
Спорт
−
30 Июль 2021
6296Бокс бўйича -69 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Бобоусмон Батуров чорак финалда Олимпия ўйинларидаги иштирокини тўхтатди. Бу босқичда унга британиялик Пэт Маккормак рақиблик қилди. Бироқ дастлабки уч дақиқаликни фаол ўтказган Батуров 2 ва 3-раундларда ташаббусни бой бериб қўйди ва Олимпиада билан хайрлашди. Маккормак эса ярим финалга йўл олди.
Икки боксчи 2019 йилги Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатининг ярим финалида тўқнаш келган ва унда Европа чемпиони ҳисобланган Пэт Маккормак ғалаба қозонган эди.
Шу тариқа Токио-2020 Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг уч нафар боксчиси қолди.
Маълумот учун, -69 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадасида Шахрам Ғиёсов иштирок этган ва якунда кумуш медални қўлга киритган эди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь