BMW Европадаги заводларини ёпади

Олам 2225
image

Немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси BMW бугун, 18 март куни коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида Европа ва Жанубий Африкадаги заводларини ёпишга қарор қилди. 

"Бугундан бошлаб биз Европадаги автозаводларимизни ва Жанубий Африканинг Росслин шаҳридаги заводни ёпамиз", дейди компания ижрочи директор Оливер Зипсе.

Европада, шунингдек, Mercedes-Benz, Volkswagen, Ford, Fiat ва Peugeot коронавирус инқирози туфайли завод эшикларини ёпишни бошладилар. Бунга сабаб қилиб автомашиналарга талаб кескин камайгани кўрсатилмоқда.

"Кўпгина товарлар каби, автоуловларга ҳам талаб кескин камайди", дейди Зипсе.

Ҳозирда Европа қитъаси коронавируснинг энг асосий ўчоғи бўлиб турибди. Айниқса, Италия, Германия, Испания давлатларида ўн минглаб одамлар бу касаллик билан курашмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 202 259 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 8 010 киши вафот этган. Беморлардан 6 423 нафари ёки 6 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 82 813 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 2.9
t
×