BMW ортидан минглаб Mercedes-Benz`лар ҳам қайтариб олинади

Технология

image

Германия ҳукумати Daimler автоконцернига дизель ёқилғисида ишловчи моторли 60 мингта Mercedes-Benz GLK 220 CDI автомобилларини қайтариб олиш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Bild am Sonntag нашри хабар берди.

Бунга автомобилни ишлаб чиқаришда чиқинди газлар таркибидаги зарарли моддаларни камайтириб кўрсатувчи дастурий таъминотдан фойдаланилгани сабаб бўлди. Автоконцерн ҳукумат талабини қабул қилган бўлса-да, барча айбловларни рад қилди.

Германия ҳукумати Daimler ишлаб чиқарадиган бошқа автомобилларда шундай дастурий таъминот қўлланганми йўқми текшириш ниятида.

Бундай аввалроқ, BMW дунё бўйлаб 560 мингта автомобилини қайтариб олиши маълум бўлганди. Компания қайтариб оладиган автомобилларнинг 274 мингтаси Германияда. Автомобилларнинг қайтариб олинишига, ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган электр ўтказгич боғламаларидаги коррозия сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Mercedes-Benz

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг