БМТда Қуръонни ёқишни қораловчи резолюция қабул қилинди. 12 давлат қарши чиқди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши (ИҲК) Қуръонни таҳқирлаш ҳаракатларини қоралаб, айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди. Бу ҳақда бугун, 12 июль куни Женевада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 53-сессиясида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган тезкор муҳокама якунлари бўйича қабул қилинган резолюцияда айтилди.

“ИҲК диний нафратнинг ҳар қандай тарғиботи ва кўринишларини, шу жумладан яқинда оммавий ва қасддан қилинган Қуръони Каримни таҳқирлаш ҳаракатларини қоралайди ва қатъиян рад этади ҳамда айбдорларни давлатларнинг халқаро ҳуқуқбузарликлардан келиб чиқадиган мажбуриятларига мувофиқ равишда жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлайди”, дейилади резолюцияда.

Қабул қилинган ҳужжатни 28 та давлат ёқлаб, 12 давлат эса қарши овоз берган. 7 давлат бетараф қолган. Бельгия, Буюк Британия, Германия, Коста-Рика, Литва, Люксембург, Руминия, Финляндия, Франция, АҚШ, Черногория ва Чехия резолюцияга қарши овоз берган. Бельгия (барча Европа Иттифоқи давлатлари номидан), Буюк Британия ва АҚШ делегациялари овоз беришдан олдин сўзга чиқиб, Покистон ва Фаластин давлати томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватламасликларини, чунки уларнинг фикрича, бу ҳужжатда сўз эркинлиги кафолатларига етарлича эътибор берилмаганини айтган.

Жазоир, Аргентина, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон, Куба, Ўзбекистон ва Жанубий Африка Республикаси каби давлатлар диний адоват тарғиботини, шу жумладан Қуръонни таҳқирлаш хатти-ҳаракатларини қораловчи ва айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилувчи ИҲК резолюциясини ёқлаб овоз берган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Қуръон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг