БМТ “Толибон”га нисбатан эски муносабатини давом эттиради

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати томонидан қурилган амалдаги ҳукуматга нисбатан аввалги йўналишга амал қилади, жаҳон ташкилоти мамлакатнинг амалдаги раҳбарияти билан алоқада. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик айтиб ўтди, деб ёзмоқда ТАСС. 

“Биз Афғонистон масаласида аввалги йўлда давом этамиз, яъни де-факто афғон ҳукумати расмийлари билан улар каби ўзаро алоқадамиз. Биз, шунингдек, афғон халқига кўпроқ инсонпарварлик ёрдамини талаб қилишда давом этамиз”, дейди у. 

Дюжаррикнинг қўшимча қилишича, БМТ афғон ҳукуматини мамлакатдаги аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқи билан боғлиқ вазиятни яхшилашга чақиради. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 май куни Россия Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари мамлакат Президентига “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълумот киритди. Ташқи ишлар вазири буни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳақиқий кучга эга эканлиги билан боғлади

Россия Президенти Владимир Путин эса "Толибон"нинг террорчилар рўйхатидан чиқарилишини изоҳлар экан, Россия “Толибон” ҳаракатини тан олиш масаласида Марказий Осиёдаги ҳамкорларининг фикрини инобатга олиши ва қарор биргаликда ишлаб чиқилишини билдирди

2024 йил 27 май ҳолатига кўра, "Толибон" Россиядан ташқари Канада, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркияда расман террорчи ташкилот сифатида тан олинган. 

"Толибон"ни БМТ даражасида терроризм билан боғлиқ ташкилотлар рўйхатидан чиқариш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши тегишли қўмита билан келишилган ҳолда, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясида белгиланган тартибда тегишли сабаблардан бирига асосланган янги резолюция қабул қилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг