БМТ суди Исроилнинг тураржой сиёсатини халқаро ҳуқуққа зид деб топди

Олам

image

Халқаро суд Исроилнинг тураржой сиёсатини халқаро қонунларга зид деб топди. Бу ҳақда суд раиси Наваф Салом Фаластин ҳудудлари масаласи бўйича маслаҳат хулосасини эълон қилаётганида сўз очди.

Суд мажлисида судья маслаҳат хулосасини чиқариш учун суд зарур юрисдикцияга эга эканлигини таъкидлади ва шу билан Исроил ва бошқа бир қанча давлатларнинг масаладан воз кечиш ҳақидаги сўровларини рад этди.

Саломнинг қайд этишича, Исроилнинг аҳоли пунктлари фаолияти кенгаймоқда. Унинг сўзларига кўра, бу сиёсат, шунингдек, табиий ресурслардан фаол фойдаланиш “халқаро ҳуқуққа”, шу жумладан Женева конвенциясига зид келади.

Суд мажлиси бошланишидан олдин бир неча ўнлаб одамлар Фаластин байроқлари ва Фаластинни қўллаб-қувватловчи белгилар билан суд олдида тўпланишди.

“Исроилнинг сиёсати ва ҳаракатлари ерга қайтарилмас таъсир кўрсатишга мўлжалланган ва номаълум муддат давомида ўз кучида қолади. Шундай қилиб, суд бу сиёсат ва ҳаракатлар босиб олинган Фаластин ҳудудининг муҳим қисмини аннексия қилиш билан тенг деб топди”.

Суд, шунингдек, Исроилнинг хатти-ҳаракатлари фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини бузади, деб ҳисоблайди.

“Исроилнинг ўнлаб йиллар давомида олиб борган сиёсати ва ҳаракатлари оқибатида Фаластин халқи ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва бу сиёсат ва ҳаракатларнинг давом этиши келажакда ушбу ҳуқуқдан фойдаланишга путур етказади. Шунга кўра, суд Исроилни Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳурмат қилиш мажбуриятини бузаётганини аниқлади”, дейди судья.

Шунингдек, суд “Исроил босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги ноқонуний мавжудлигини имкон қадар тезроқ тугатиш мажбурияти бор”, деб ҳисоблайди.

“Исроил барча янги аҳоли пунктларини зудлик билан тўхтатиши ва босиб олинган ҳудудлардан барча кўчманчиларни эвакуация қилиши шарт”, дейди судья Салом.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса Халқаро Суднинг Фаластин ҳудудларида турар-жой қуриш фаолиятини тўхтатишни талаб қилган хулосасини рад этди.

“Яҳудий халқи ўз юртини забт этувчи эмас – на бизнинг абадий пойтахтимиз Қуддус, на Яҳудия ва Самариядаги аждодларимиз мероси (Исроилнинг Ғарбий Соҳил учун атамаси). Гаагадаги ҳеч қандай нотўғри қарор бу тарихий ҳақиқатни бузиб ташламайди. Ватанимиз бўйлаб Исроил аҳоли пунктларининг қонунийлигини шубҳа остига қўйиб бўлмайди”, деб ёзди у Х’даги саҳифасида.

2022 йил декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси Халқаро суддан Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудлари, жумладан Шарқий Қуддусдаги сиёсати ва ҳаракатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар бўйича маслаҳат хулосасини чиқаришни сўраб резолюция қабул қилди. Февраль ойида ҳокимият ушбу масала бўйича эшитувлар ўтказди. Бу борада жами 50 дан ортиқ давлат ва 3 та халқаро ташкилот ўз позицияларини билдирган. Халқаро суднинг фикрлари, қарорлардан фарқли ўлароқ, мажбурий эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Суд Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made