БМТ суди Исроилга Ғазо секторига ёрдам етказиш учун қўшимча йўналишлар очишни буюрди

Олам

image

Гаагадаги Халқаро суд очликдан азоб чекаётган фаластинликлар кўпроқ гуманитар ёрдам олишлари учун Исроилдан Ғазо секторига кўпроқ ўтиш жойлари очишни талаб қилувчи қонуний кучга эга қарор чиқарди.

Гаага суди қарори Исроилга озиқ-овқат, сув, ёқилғи ва дори-дармонларни ўз ичига олган "жуда зарур бўлган асосий хизматлар ва инсонпарварлик ёрдамини" зудлик билан етказиб беришни таъминлаш учун "барча зарур ва самарали чоралар" кўришни буюради. Шунингдек, суд Исроилдан зудлик билан чоралар кўришни талаб қилди. Суд Исроилга бу буйруқларни қандай бажараётгани ҳақида бир ой ичида ҳисобот беришни буюрди.

Исроил суд қарорига ҳозирча изоҳ бермади, бироқ у ҲАМАСга қарши қарийб олти ойлик урушда геноцид содир этганини қатъиян рад этиб, БМТ судини янги буйруқлар чиқармасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Халқаро суд Жанубий Африканинг Исроилга қарши даъвоси бўйича вақтинчалик қарор чиқариб, яҳудий давлатига Ғазо секторида геноциднинг олдини олиш учун барча чораларни кўришни буюрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Халқаро суд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг