БМТ пандемияни шу йил тугатишнинг баҳосини айтди

Олам

image

Жаҳон етакчилари жорий йилда пандемияни тугатиш учун жами 22,8 миллиард йиғишни бошлади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти баёнотида маълум қилди

Қайд этилишича, жаҳон етакчилари ACT-Accelerator (ковидга қарши воситаларни ишлаб чиқаришни жадаллаштириш бўйича глобал ҳамкорлик) платформаси учун 16 миллиард доллар ҳамда вакцинани етказиб бериш учун 6,8 миллиард доллар йиғишни бошлаган. Ушбу маблағлар жорий йилда глобал фавқулодда ҳолат сифатида пандемияга барҳам бериш учун зарур.

Маълум қилинишича, дунё аҳолисининг катта қисми ҳали ҳам ковидга қарши эмланиш, тест топшириш ёки даволанишга қурби етмаслиги сабабли ACT-Accelerator дастурини молиялаштириш учун зудлик билан 23 миллиард доллар керак бўлади. Мазкур сармоя ҳисобига коронавирусга қарши курашиш учун зарур бўлган воситалар сотиб олиниб, паст ва ўрта даромадли мамлакатларга етказиб берилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунё бўйлаб ковидга 4,7 миллиарддан ортиқ тест топширилган. Бироқ, кам даромадли мамлакатларда атиги 22 миллионга яқин тест топширилган, бу дунёдаги тестлар умумий сонининг атиги 0,4 фоизини ташкил қилади. Кам даромадли мамлакатлардаги одамларнинг атиги 10 фоизи вакцинанинг фақатгина битта дозаси билан эмланган. 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш коронавирусга қарши шошилинч чоралар кўриш зарурлиги ҳақида гапирар экан шундай деди:

“Вакциналарни тақсимлашдаги адолатсизлик - бизнинг давримизнинг энг катта маънавий муваффақиятсизлиги ва одамлар бунинг бадалини тўламоқда. Вакцинанинг  адолатли таъминотини йўлга қўймагунимизгача, пандемия тугамайди ва одаммларда ишончсизлик ҳисси янада кучаяди".

Таъкидланишича, ACT-Accelerator платформасида тўпланадиган қўшимча маблағлар камбағал мамлакатлар учун 600 миллион доза вакцинани тўплаш, 120 миллион бемор учун коронавирусни даволаш учун зарур бўлган 700 миллион тест ва дори-дармонларни харид қилиш ҳамда 1,7 миллион тиббиёт ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш имконини беради.

ЖССТга кўра, COVID-19'га қарши курашиш учун вакциналар ва бошқа воситаларни тақсимлашдаги яққол номутаносиблик нафақат инсон ҳаётига, балки жаҳон иқтисодиётига зарар етказмоқда ва мавжуд вакциналарга чидамли бўлган янги, янада хавфлироқ коронавур штаммлари пайдо бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пандемия

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг