БМТ фаластинликларга жинсий зўравонлик урчиганидан хавотирда
Олам
−
12 Март
7285Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг можароларда жинсий зўравонлик бўйича махсус вакили Прамила Паттен БМТ Хавфсизлик Кенгашига 2024 йил 29 январдан 14 февралгача Исроил ва Ғарбий Соҳилга қилган сафари ҳақида умумий маълумот берди.
Ташрифдан мақсад можаролар билан боғлиқ жинсий зўравонлик ҳақидаги хабарларни тўплаш, таҳлил қилиш ва текшириш эди.
Паттен, Рамаллоҳга ташрифига тўхталар экан, БМТ агентликлари вакилларидан маълумот олганини ва бу маълумотлар апрель ойида Хавфсизлик Кенгашига тақдим этиладиган ҳисоботига киритилишини айтди.
“Босқин остидаги Ғарбий Соҳилда мен Ғазо секторида давом этаётган фожиадан қўрқиб, қаттиқ безовта бўлган аёллар ва эркакларнинг катта қўрқуви ва ишончсизлигига гувоҳ бўлдим”, дейди у.
Паттеннинг сўзларига кўра, унинг Ғарбий Соҳилдаги суҳбатдошлари фаластинликларга нисбатан даъво қилинган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ташвиш билдирган. Булар – танани тинтув қилиш, исталмаган тегиниш, шу жумладан жинсий аъзоларга, калтаклаш, аёлларга нисбатан зўрлаш билан таҳдид қилиш ва маҳбусларни ечинишга мажбурлаш ҳолатлари.
Махсус вакил бу масалани Исроил расмийлари билан муҳокама қилган, унинг сўзларига кўра, улар даъво қилинган қонунбузарликларни текширишга тайёрлигини билдирган.
“Биз сиёсий қатъиятни давом этаётган зўравонлик шароитида жуда муҳим бўлган тезкор жавобларга айлантиришимиз керак”, дейди у.
LiveБарчаси