БМТ Эбола эпидемиясига қарши кураш учун маблағ ажратади 

Олам

image

Бирлашган миллатлар ташкилоти Эбола эпидемиясига қарши кураш учун маблағ ажратади. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилган. 

Унга кўра, БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок Гвинея ва Конго Демократик Республикасига 15 миллион доллар ажратилишини маълум қилган. 

Дюжаррикнинг таъкидлашича, маблағ Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш марказий жамғармаси орқали берилади. 

Унинг қўшимча қилишича, ушбу маблағ мамлакатларга ўз ҳудудларида эпидемия хавфини камайтириш учун ёрдам беради. 

Маълумот ўрнида, Гвинея Ҳукумати жорий йилнинг 14 февраль куни мамлакатда Эбола безгаги эпидемияси бошланганини эълон қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эбола эпидемияси

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар