БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келди
Жамият
−
30 Июнь
8175Бугун, 30 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида уни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг, БМТ Бош котиби Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамроҳлигида ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антониу Гутерриш Марказий Осиёга келиши ҳақида хабар берилганди.