БМТ Бош котиби Марказий Осиёга келади
Олам
−
28 Июнь
4703БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 1-3 июль кунлари Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиев хабар берди.
“Чўлпон-Ота шаҳрига ташриф доирасида Президент Садир Жапаров, Ташқи ишлар вазири Жеенбек Қулубоэв билан икки томонлама музокаралар ўтказиш, шунингдек, БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаларидан бирига ташриф режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, томонлар БМТ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилади ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
БМТ Бош котибининг ташрифи Қирғизистон Президенти таклифига биноан бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Антониу Гутерриш 4 июль куни Остонадаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига ҳам таклиф қилинган.
LiveБарчаси