БМТ Бош котиби коронавирусга қарши эмланди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш янги коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди

"Мен бугун COVID-19 га қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилганимдан хурсандман ва миннатдорман. Биз вакцина билан ҳамма жойда барча эмлана олиши учун ишлашимиз керак. Ушбу пандемия билан барчамиз хавфсиз бўлмагунимизча, ҳеч биримиз ундан қоча олмаймиз", деб ёзган Гутерриш ўзининг Twitter'даги саҳифасида. 

У қандай вакцина билан эмланганига аниқлик киритмаган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 102 млн 36 минг 438 нафарга етган. 2 млн 200 минг 957 киши вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг