БМТ Бош котиби хавотирга тушиб қолди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби бутун дунё бўйлаб ҳибсга олинган ва ўз ишини бажаришига тўсқинлик қилинаётган журналистларга нисбатан таъқиблардан чуқур хавотирда. Бу ҳақда Нью-Йоркдаги брифингда БМТ раҳбари матбуот котиби Стивен Дюжаррик маълум қилди

Дюжаррик Россия ва Бангладешда журналистларнинг охирги ҳибсга олиниши ҳақидаги  воқеаларга тўхталиб ўтиб, Антониу Гутерришнинг позициясини билдирган. 

“Эркин матбуот – барчамиз яшашга интилаётган дунёнинг асосидир”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерал Хавфсизлик хизмати Екатеринбургда “The Wall Street Journal” газетаси мухбири Эван Гершковични жосусликда гумон қилиб ҳибсга олган эди. Кейинчалик, АҚШ Давлат департаменти Россиядаги барча Америка фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳам журналистларнинг таъқибга олиниш ҳолатлари учраб турибди. Шу йилнинг 27 январь куни “Human” интернет-нашри директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари ўзини “орган ходимлари” деб таништирган шахслар томонидан олиб кетилиб, офиси тинтув қилинган эди. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаеванинг ҳам ҳибсга олингани ҳақида маълумотлар тарқалган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Антониу Гутерриш The Wall Street Journal журналистларга таъқиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made